Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2021 йил 19 августдаги буйруғи билан 2021/2022 ўқув йилида клиник ординатура (резидентура)га қабул қилиш тартибларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.
Унга қўра, клиник ординатура (резидентура)га ҳужжатлар қабул қилишнинг охирги куни жорий йилнинг 23 августидан 10 сентябрига қадар узайтирилган.
Яна бир янгилик шуки, мамлакатимиздаги эпидемиологик вазият ва карантин тартибларини инобатга олиб, бундан ташқари, ҳужжатлар қабул қилиш муддати узайтирилгани ҳисобига 2021/2022 ўқув йили бўйича клиник ординатура (резидентура)да ўқув жараёнлари 6 сентябрдан эмас, 20 сентябрдан бошланиши белгиланди.
Шунингдек, клиник ординатура (резидентура) орқали тиббий кадрларни 2021/2022 ўқув йилида тайёрлаш бўйича мутахассисликлари ва уларга мувофиқ келувчи бакалавриат таълим йўналишлари рўйхатига қўшимчалар киритилди.
Бундан ташқари, Президентимизнинг тегишли қарорларига мувофиқ:
? тиббиёт олий ўқув юртлари клиник ординатурасида “Терапия” мутахассислиги учун тўлов-контракт асосидаги қабул квоталари ҳисобидан “Нейрореабилитология” ҳамда “Аллергология ва иммунология” мутахассисликлари учун қабул квоталари ажратилди;
? давлат гранти ва ҳокимлик тўлов-контракт асосидаги қабул квоталари (мақсадли ўринлар) ҳисобидан юртимиздаги тиббиёт олий ўқув юртларига, шунингдек, Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази ва Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказига “Гематология ва трансфузиология” ҳамда “Пульмонология” клиник ординатура мутахассисликлари учун ҳудудлар кесимида қабул квоталари ажратилди;
? “Терапия” ва “Педиатрия” мутахассисликлари учун ҳокимлик тўлов контракти асосидаги (мақсадли ўринлар) ва тўлов-контракт асосидаги қабул квоталари ҳисобидан тиббиёт олий ўқув юртларига, шунингдек, Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт марказига, Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказига “Нефрология гемодиализ билан” ҳамда “Болалар нефрологияси гемодиализ билан” мутахассисликлари учун тегишли тартибда қабул квоталари ажратилди;
? Болалар неврологлари жамоат бирлашмасининг мурожаатига мувофиқ, “Педиатрия” мутахассислиги учун тўлов-контракт асосидаги қабул квоталари ҳисобидан тиббиёт олий ўқув юртларига, шунингдек, Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказига “Болалар неврологияси” клиник ординатура мутахассислиги бўйича қабул квоталари ажратилди;
? Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалида “Хирургия” мутахассислиги учун тўлов-контракт асосидаги қабул квоталари ҳисобидан “Болалар хирургияси”, “Оторинолорингология” ва “Умумий онкология” мутахассисликларига қабул квоталари ажратилди.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan