Нима учун хитойликлар бошқа миллат вакилларига нисбатан кўпроқ умр кечиришади?

Нима учун хитойликлар бошқа миллат вакилларига нисбатан кўпроқ умр кечиришади?

Хитой аҳоли сони бўйича дунёдаги етакчи ўринга эга эканлиги бу ердаги туғилиш кўрсаткичлари эмас, умр давомийлиги кўрсаткичлари катта эканлиги ҳисобигадир. Шарқ табобатида инсон организмига бутун бошли тизими сифатида қаралади. Маълум бир тана аъзосининг хасталикка дучор бўлгани тизимда муаммо бор эканлигини англатади. Хитойликлар нима учун бошқа миллат вакилларига нисбатан кўпроқ умр кечиришади? Бунинг сабабларини билиб олинг.

Таомланиш тартиби

Хитойликлар таомномасининг асосий қисмини балиқ, денгиз маҳсулотлари, сабзавот, қўзиқорин, дуккакли маҳсулотлар ва соя ташкил қилади. Ушбу маҳсулотларнинг ҳар бири таркибида катта миқдорда витаминлар, оқсил ҳамда ёғ сақланади. Қўзиқорин ва соя қон таркибидаги холестерин миқдорини камайтиради, қон айланишини яхшилайди. Денгиз маҳсулотлари эса кам калорияли маҳсулот бўлгани билан витаминлар кони ҳисобланади. Хитойда об-ҳаво иссиқ бўлгани учун, хитойликлар тоза сувни тинмасдан ичадилар. Бу ҳам организм учун фойдали эканлигини яхши биласиз.

Игна билан даволаш

Игна билан даволаш қариш жараёнини секинлаштиради, организмга ижобий таъсир кўрсатади, кўплаб касалликларнинг олдини олади. Хитой табобати одамга табиатнинг ажралмас қисми сифатида қарайди. Игна билан даволаш муолажаларини эса сунъий ва кимёвий дори воситаларидан яхшироқ деб билишади.

Фаоллик

Хитойлик одамлар кексайган чоғларида ҳам жисмоний фаолликка катта эътибор қаратишади. Улар тонгда тоза ҳавога чиқиб, нафас олиш машқларини бажарадилар. Кечаси эса сайр қилишга чиқиш одат тусига кирган. Дарҳақиқат, тадқиқотларнинг кўрсатишича, ҳар куни 30 дақиқа жисмоний тарбия билан шуғулланиш иммунитетни ошириб, танани қувватга тўйинтиради.

Кунни режалаштириш

Хитойликлар кун тартибига жиддий амал қилишади. Зеро, тўлақонли уйқу саломатлик учун ҳаддан ташқари муҳим тушунча. Хитойда истиқомат қилувчи одамлар уйқусизликни қизил хурмо дамламаси ёрдамида даволайдилар. Олимлар ҳам кун тартибига амал қилмаслик руҳиятга салбий таъсир кўрсатиб, турли касалликларга сабаб бўлишини таъкидлашади.

Оптимизм

Замонавий одамлар сурункали стресс шароитида ҳаёт кечирадилар. Аммо, уларнинг ҳаммаси ҳам стрессни осонликча енгиб ўта олишмайди. Олимларнинг исботлашларича, пессимистлар мураккаб вазиятларда ўзларини қандай тутиш кераклигини билмай қолишади. Натижада стресс чуқурлашиб кетади, турли касалликлар пайдо бўлади. Хитойликлар болаларни кичик ёшларданоқ оптимистик руҳда фикрлашга ўргатадилар. Оптимистларнинг эса нисбатан узоқ умр кўришлари исботланган!

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos