Хорижда таҳсил олган 545 нафар талаба ўқишни юртимиз тиббиёт олий ўқув юртларида давом эттиради

Хорижда таҳсил олган 545 нафар талаба ўқишни юртимиз тиббиёт олий ўқув юртларида давом  эттиради

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 июндаги “2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 2021 йил 15 июлдан бошлаб, талабалар ўқишини Ўзбекистон Республикасининг бир ҳудудида жойлашган давлат олий таълим муассасасидан бошқа ҳудудидаги давлат олий таълим муассасасига кўчириш тартиби жорий қилинган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан “Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида низом” тасдиқланган.

Мазкур хужжатлар ижросини таъминлаш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирининг 2021 йил 2 августда 2021/2022 ўқув йилида тиббиёт олий таълим муассасаларига талабалар (клиник ординаторлар) ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш жараёнларини ташкиллаштириш ҳақида 183-сонли буйруғи қабул қилиниб, унга кўра, 2021/2022 ўқув йилида хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош таълим йўналишларидан тиббиёт олий таълим муассасаларига ўқишини кўчиришда тест синовлари бўйича ўтиш бали 100,0 балл этиб белгиланди.

Жорий йил Давлат тест марказининг “transfer.dtm.uz” электрон тизими орқали Соғлиқни сақлаш вазирлигига ушбу масала бўйича 6 372 та ариза келиб тушди.

Тест натижаларига кўра:
?100,0 балл ва ундан юқори балл тўплаган талабалар 545 нафарни,
?99,9-56,7 балл тўплаганлар 2 853 нафарни, 56,6 ва ундан паст балл тўплаганлар эса 2 764 нафарни ташкил этди.
?Ариза топширганларнинг 210 нафари эса турли сабабларга кўра синовларда иштирок этмади.

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, бугун кўпчилик хориж тиббиёт олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ва ўқишини юртимиз тиббиёт йўналишидаги олий таълим муассасаларига кўчириш истагида бўлган ёшлар орасида хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош таълим йўналишларидан тиббиёт олий таълим муассасаларига ўқишини кўчиришда тест синовлари бўйича ўтиш бали 100,0 балл этиб белгилангани бироз тушунмовчиликларга сабаб бўлди. Аввало шуни айтиш керак, тиббиёт йўналиши инсон саломатлиги ва ҳаётига дахлдор соҳа бўлгани ва бу иш ғоят масъулиятли экани боис, жорий йилдан ана шундай янги тартиб ўрнатилди.

Яъни, мазкур қоида мамлакатимиз тиббиёт тизимига етук ва малакали кадрларни етказиб бериш, соҳада чуқур билимга эга мутахассисларни тайёрлаш, ушбу йўналишдаги олий ўқув юртларида таълим сифатини янада ошириш, бу орқали аҳолини сифатли тиббий хизмат билан қамраб олиш мақсадида қабул қилинди.

Шундай экан, тиббиёт йўналишида етук мутахассис бўлишни истаган ёшлар учун билим синовлари ҳеч қандай мураккаблик туғдирмайди.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos