Ушбу Форумда Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков, Савдо-саноат палатаси раиси Адхам Икрамов ҳамда Бангладеш Бош Вазиринг хусусий сектор саноати ва инвестициялар бўйича маслаҳатчиси Салмон Фазлур Раҳмон иштирок этдилар.
Тадбирда иштирокчилар томонидан соҳалар бўйича иқтисодий имкониятлар тўғрисидаги тақдимотлар намойиш этилди.
Ишбилармон доира вакиллари ўртасида ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш учун очиқ мулоқот ташкил этилди.
Мазкур тадбир давомида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Бангладеш Савдо-саноат палатаси федерацияси ўртасида Ишбилармонлар кенгашини тузиш тўғрисида шартнома алмашилди.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan