Ўқ отиш: 14-Осиё чемпионатида ўзбекистонликлар тарихий ғалабага эришди

Ўқ отиш: 14-Осиё чемпионатида ўзбекистонликлар тарихий ғалабага эришди

Ўқ отиш спорт тури бўйича Ўзбекистон ўсмирлар, ўспиринлар, ёшлар ва катталар терма жамоаси 14-Осиё чемпионатида иштирок этиш учун Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрига жўнаб кетган эди.

2021 йил 11-20 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган қитъа чемпионатида Ўзбекистон шарафини 28 нафар спортчимиз ҳимоя қилишади. Нуфузли мусобақада Осиёнинг турли мамлакатларидан жами 300 нафардан ортиқ спортчи иштирок этмоқда. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Қувонарли жиҳати, мусобақанинг илк кунидаёқ вакилларимиз бирйўла 4та медалга сазовор бўлишди. Шуни алоҳида таъкидлаш керак, икки нафар вакилимиз мамлакатимиз ўқ отиш спорти тарихида илк маротаба Осиё чемпионлигини қўлга киритган ҳолда янги Ўзбекистон тарихида янги саҳифа очишди.

10 метрга пневматик тўппончадан ўқ отиш баҳсларида ўспиринлар ўртасида терма жамоамиз аъзоси Умидбек Камолбеков энг яхши натижа қайд этиб, олтин медаль соҳибига айланди. Худди шу йўналишда яна бир вакилимиз Муҳаммад Камолов муросасиз кечган баҳсларда қозоғистонлик рақибидан атиги 0,1 очко кам жамғарган ҳолда бронза медалини қўлга киритди.

Ўсмирлар ўртасидаги баҳсларда ҳамюртимиз Нуриддин Нуриддинов бронза медали билан тақдирланди. Унинг жамоадоши Илҳомбек Обиджонов эса баҳслар бошланиши ҳамоноқ етакчиликни қўлга олди ва якунда у ҳам олтин медаль соҳибига айланди, дейилади хабарда.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos