Ўзбекистонда ЯИМ 4000 долларга оширилади

Ўзбекистонда ЯИМ 4000 долларга оширилади

АОКАдаги матбуот анжуманидан, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимов:
«Аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулот тушунчасини аҳоли даромадлари билан чалкаштирмаслик керак. Ҳозир Ўзбекистонда ЯИМ номинал бўйича 1750 доллар атрофида. Ўртача ойлик иш ҳақи эса 2,6 миллион сўм, Тошкент шаҳрида 4,2 миллион сўм. Иккала тушунча ўртасида фарқ бор.

Аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМни 1,6 баробарга ошириш бўйича имкониятлар етарли, аниқ ҳисоб-китоблар қилинган. Бундан мақсад Ўзбекистонда камбағалликни икки баробарга қисқартириш.

ЯИМни 2800 долларга, 2030 йилгача эса 4000 долларга ошириш натижасида халқаро стандартларга кўра, юқори-ўрта даромадли мамлакатлар қаторига кирамиз. Халқаро стандартларга мувофиқ, ЯИМ 1000 долларгача — даромади паст, 1000 дан 4000 долларгача — паст-ўрта, 4000 дан юқори — юқори-ўрта, 10 000 доллардан юқори — юқори даромадли мамлакатлар сифатида таснифланади».

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos