Анор суви таркибида органик кислоталар, айниқса лимон кислотаси кўп.
? Унда алмаштириш мумкин ва мумкин бўлмаган аминокислоталар, полифенол, шакар, витаминлар бор. Витаминлар ичида энг кўп аскорбин кислотаси, В гуруҳи витаминлари, ундан кейин А, Е, РР дармондорилари мавжуд.
Шунингдек, унинг таркибида фолий кислотасининг табиий шакли – фолацин ҳам мавжуд.
? Камқонликдан азият чекувчи одамлар анор шарбати ичганидан сўнг қонидаги гемоглобин миқдори ошади, шишишдан, қон босимидан азият чекувчилар учун ҳам анорнинг сийдик ҳайдовчи хусусияти жуда қўл келади.
? Анор сувидан мунтазам истеъмол қилиш саратон пайдо бўлиши, айниқса простата саратони олдини олади. Демак, анор суви эркаклар учун фойдали.
? Маълумки, сийдик ҳайдовчи барча дорилар танадаги калийни ювиб чиқаради. Бу нарса юрак-томир касалликларидан азият чекувчилар учун жуда хавфли. Анор шарбатида эса ҳаммаси аксинча – у шишни, босимни камайтиришга ёрдам беради. Шу билан бирга юрак фаолиятини қўллаб-қувватлайди, унга калий етказиб беради.
? Анор шарбати яхши сингади, иштаҳани очади, ошқозон фаолиятини бошқаради.
? У шамоллашга қарши, оғриқ қолдирувчи хусусиятларга эга.
? Ширин анор шарбатидан кўзга мато билан шимдириб қўйиш шабкўрликнинг олдини олади.
? Овқатдан олдин ярим стакан анор суви ичиш организмнинг касалликларга қарши чидамлилигини оширади, иммунитетни кучайтиради.
? Оғиздаги, томоқдаги шамоллашларда ҳам анор шарбати қўлланади. Бунда анор шарбати билан оғиз чайилади, ғарғара қилинади.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan