Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеяси 75 сессиясида илгари сурган ташаббуси асосида 15 сентябрь куни Хива шаҳрида ташкил этилаётган “Марказий Осиё жаҳон цивилизациялари чоррахасида” маданий форуми доирасида ўтган Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамиятининг конгрессида юртимизда амалга оширилаётган кенг миқёсли ислоҳотларга ва айниқса маданий мерос ва маънавиятга давлат миқёсида берилаётган улкан эътибор алоҳида эътироф этилди.
«Ўзбекистон маданий мероси – янги Ренессанс пойдевори» V Халқаро конгресси иштирокчилари, дунёнинг 40дан ортиқ мамлакатларидан Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммавийлаштириш Бутунжаҳон жамияти аъзолари Ўзбекистон Президентига анъанавий Мурожаат қабул қилишди. Олимлар Ўзбекистон раҳбарининг мамлакатда, жумладан, илм-фан ва маданият соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ва туб ислоҳотлар борасидаги позициясига хайрихоҳ эканликларини таъкидладилар.
«Ўзбекистонда учинчи Ренессанс учун шароит яратишга қаратилган миллий ғоя, аввало пухта ўйланган маданий сиёсатга асосланган. Айнан маданият мамлакатнинг тикланишига, жамият маънавиятининг юксалишига, одамларнинг, айниқса, ёш авлоднинг ватанпарварлигини тарбиялашга асос бўлади. Ўзбекистонда миллий маданият соҳасидаги тизимли ислоҳотлар туфайли қадимий ёдгорликларни кенг миқёсда тиклаш ва ўрганиш ишлари олиб борилмоқда, илмий ва маърифий ишлар янги туртки олмоқда, халқ ижодиёти ҳамда номоддий меросни асраб-авайлаш давлат даражасида қўллаб-қувватланмоқда.
Мамлакатнинг бу меросни асраб-авайлашга қаратилган сиёсати чиндан ҳам таҳсинга сазоволр. Сўнгги йилларда у кескин ўзгаришларга дуч келди. Бу Сиздан беқиёс улкан куч талаб қилгани рост. Сизнинг аждодлар ютуқларига, уларнинг тажрибасини сақлаб қолиш ва такомиллаштиришга бўлган шахсий эътиборингиз ва ҳурматингиз ҳаммамиз учун намунадир», – дейилади Мурожаатда.