Сурхондарё вилоят Ҳудудгаз таминоти бошқармасида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда асосий 2 та масала: аҳолини табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаши ҳамда хонадонларга янги электрон газ ҳисоблагичларнинг ўрнатилиши қай йўсинда олиб борилётгани унинг ишлаш тартиби ҳақида сўз юритилди.
Анжуманда аҳоли томонидан йўлланган ва ижтимоий тармоқларда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган “Ақлли газ ҳисоблагичлар ҳавода ҳам ишлайдими, газ узилиб қолган тақдирда у айланаверадими” мазмунидаги гапларга ҳам ойдинлик киритилди.


Мутахассисларнинг айтишича. янги ускуна ҳисобида маблағ кам қолганда икки кун аввал аҳоли томонидан тақдим этилган телефон рақамига огоҳлантириш хабари боради ва маблағ тугаганда газ ҳисоблагич автоматик тарзда ўчади. Ҳисоб қайта тўлдирилганда ҳудди шу тарзда яна қайта ишга тушади.
Маьлумот ўрнида айтиш жоизки, айни вақтда Сурхондарё вилоятида 65% аҳоли хонодонлари янги газ ҳисоблагичлар билан тўла таьминланган.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan