Адлия вазири: юридик дарсликлар тилини енгиллаштириш керак

Адлия вазири: юридик дарсликлар тилини енгиллаштириш керак

Адлия вазири Русланбек Давлетов 14 сентябрь куни Тошкент давлат юридик университетида вазирлик тизимидаги таълим муассасаларининг бир гуруҳ профессор-ўқитувчилари билан учрашув ўтказди.
Учрашувда ҳуқуқ фанини ривожлантириш истиқболлари, соҳада назария билан амалиёт уйғунлигини таъминлаш, уни сифат жиҳатидан янги даражага кўтариш, ҳуқуқ соҳасидаги илмий тадқиқотлар натижаларини амалий жиҳатдан жорий этиш, ўқитишнинг илғор услубларидан кенг фойдаланиш ва замонавий талабларни инобатга олган ҳолда таълим стандартларини модернизациялаш масалалари атрофлича муҳокама этилди.
Ҳуқуқ соҳаси бўйича қилинаётган илмий ишларга жиддий ёндашиш кераклиги, илмий ишларнинг кўпчилиги етарли таҳлил қилинмаётганлиги, шу билан бирга илмий янгилик устидан назорат қилиш тўғри ташкил қилинмаганлиги, соҳалар етарли даражада урганилмаётганлиги, хусусан тадбиркорлик ва ер масалалари бўйича таклиф ҳамда таҳлиллар берилмаганлиги бўйича муаммо ва камчиликлар айтиб ўтилди.
Ривожланган хорижий давлатларнинг етакчи олий таълим муассасалари билан профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинуви ҳамда стажировкаларни тизимли асосда ташкил этиш, халқаро грантлардан талаба ва ўқитувчиларни унумли фойдаланиш тизимини янада ривожлантириш чораларини кўриш, шу билан бирга ҳуқуқий сунъий интеллект борасиди халқаро тажрибани ўрганиш муҳим эканлиги айтилди.
Шунингдек, вазир томонидан юридик соҳадаги дарсликларнинг тили мураккаб ва оғир эканлиги, бу эса талабаларнинг мавзу моҳиятини тўлиқ тушунмаслигига олиб келиши, бунинг учун юридик дарсликлар тилини енгиллаштириш кераклиги, улар бўйича инқироз мавжудлиги таъкидланди. 
Шунингдек, учрашувда профессор-ўқитувчиларнинг ижтимоий аҳволини янада яхшилаш, илмий-педагогик фаолиятини рағбатлантириш масалаларига эътибор қаратилди.
Шу билан бирга, учрашувда ҳуқуқшунос олимлар томонидан юридик таълим ва фан тизимини тубдан такомиллаштириш, уларнинг халқаро таълим майдонидаги рақобатбардошлигини таъминлаш борасида қатор таклифлар илгари сурилди.
  Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos