5 йил давомида Хоразмни иқтисодий-ижтимоий ривожлантиришга жами 9 триллион сўм йўналтирилган.

5 йил давомида Хоразмни иқтисодий-ижтимоий ривожлантиришга жами 9 триллион сўм йўналтирилган.

Қилинган ишлар:

  • 141 мингта янги доимий иш ўринлари яратилди.
  • “Темир дафтар”га киритилган 17 мингта оила даромад манбаи билан таъминланиб, камбағалликдан чиқарилди.
  • Саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳасида умумий қиймати 2 миллиард доллар бўлган, 7 мингдан зиёд инвестиция лойиҳалари амалга оширилиб, янги қувватлар ишга туширилди.
  • Ҳудудга жалб қилинган инвестициялар 2,5 баробарга ўсди. Тўғридан-тўғри хорижий сармоя ҳажми 7 баробарга ошиб, йилига 150 миллион долларга етди.
  • Саноат маҳсулоти ҳажми 1,7 баробарга кўпайди, 64 турдаги янги маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
  • Экспорт ҳажми олдинги 5 йилга нисбатан 2 баробарга ошиб, 720 миллион долларни ташкил этди.
  • Кўп йиллар давомида муаммо бўлиб келган Тошсоқа ирригация тизими 146 миллион доллар ҳисобига реконструкция қилинди. Натижада, 191 минг гектар қишлоқ хўжалиги ерларига сув етиб борди.
  • Пахта толасини қайта ишлаш даражаси 2 баробарга, мева-сабзавот ва пилла бўйича 3 баробарга ошди. – 100 миллион доллардан зиёд маблағ йўналтирилиб, 370 гектар замонавий иссиқхоналар барпо этилди.
  • Туризм соҳасида 80 та янги меҳмонхона қурилди, жами меҳмон ўринлари 2 баробарга ошди. Хива шаҳрига темир йўл етиб борди ва янги вокзал ишга туширилди.
  • Кичик бизнес субъектлари 2 баробарга кўпайиб, уларнинг сони 22 мингдан ортди.
  • Мактабгача таълим қамрови 21 фоиздан 65 фоизга етказилди (қўшимча 71 минг нафар болалар боғчага қамраб олинди).
  • 3 та янги олийгоҳ ташкил этилди. 6 та янги мактаб қурилди ва 205 та мактаб реконструкция қилинди.

-12 минг хонадонли уй-жойлар барпо этилди (бу кўрсаткич ўтган беш йилга нисбатан 3 баробарга кўп).

  • Юқори кучланишли янги электр тармоқлари қурилиб, электр таъминоти сезиларли даражада яхшиланди.
  • Марказлашган ичимлик суви таъминоти даражаси 52 фоиздан 80 фоизга етди, 503 минг аҳоли тоза сув билан таъминланди.
  • “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида 89 та қишлоқ ва маҳалла ҳамда барча туман марказларини обод қилиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди.- Шавкат Мирзиёев.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos