Ўзбекистон ва Қирғизистон тадбиркор аёллари ўртасида бўлиб ўтган учрашувлар натижалари

Ўзбекистон ва Қирғизистон тадбиркор аёллари ўртасида бўлиб ўтган учрашувлар натижалари

Ўзбекистон ва Қирғизистон тадбиркор аёллари ўртасида бўлиб ўтган “B2B” учрашувлари иккала томон тадбиркорлари учун жуда фойдали бўлди. Музокаралар якунида томонлар ўртасида умумий қиймати 13,2 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 15 га яқин шартнома ва меморандумлар имзоланди.

Шартномалар қурилиш, саноат, ишлаб чиқариш, таълим, текстил маҳсулотларини етказиб бериш каби турли тадбиркорлик соҳаларини қамраб олган бўлиб, Ўзбекистоннинг «Ташпулат Строй Инвест» МЧЖ ва Қирғизистоннинг «Sky Industrial Group», Hyundai Construction», «Lift Sky Elevators» номли компаниялари ўртасида қурилиш молларини етказиб бериш, Иссиқкўл вилоятида коттеджлар ва биноларга лифт ўрнатиш бўйича умумий суммаси 7 млн.АҚШ долларига тенг катта қийматли шартномалар айниқса аҳамиятли.

Ўзбекистоннинг «MUINOK TOUR»  ва Қирғизистоннинг «АСТРА КИРГИЗИЯ» корхоналари ўртасида имзоланган меморандум иккала томон давлатлари учун туризм соҳасини ривожлантиришга қаратилган ҳамкорликдаги муҳим қадам бўлди.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos