Президентимизнинг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони аҳоли билан яқиндан мулоқотда бўлиш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган тамойилни амалда қарор топтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Шу билан бирга, Президентимиз томонидан “Аёллар дафтари” билан ишлаш тизими самарадорлигини ошириш бўйича берган топшириқларга кўра, туманда “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш юзасидан, жиноят ишлари бўйича Бойсун туман судининг раиси А.Рахматов ва фуқаролик ишлари бўйича Бойсун туман суди раиси О.Бердиев томонидан тумандаги Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимида тумандаги ўнга яқин маҳҳаллардан “Аёллар дафтари”га рўйхатга киритилган аёлларга ҳуқуқий тушунтириш бериб ўтилди.
А.Рахматов,
жиноят ишлари бўйича Бойсун туман судининг раиси
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan