Ангела Меркел сиёсий фаоглияти фаолияти давомида рақиблари, партиядошлари ва матбуот томонидан жуда кўп муҳокамаларга асос бўлган. Германиянинг 15 йиллик канцлери ўз лавозимини тарк этаётганига бугунги кунда ишониш бир мунча мураккаб. Лекин ўз фаолиятининг дастлабки босқичларида Меркел кўпчилик томонидлан камситилган, унинг салоҳиятига етарлича баҳо берилмаган. Фақат ўша даврдаги Германия канцлери Гелмут Коллгина унга ҳомийлик қилиб, Меркелни “менинг қизим” деб атаган.
“У ҳар доим душманлари ва бошқа сиёсатчилар томонидан камситилган. Шарқдан келган бу аёлнинг сиёсий қудратини барча етарлича англаб етганида эса, аллақачон, кеч бўлган эди”, – дейди унинг нуфузли биографияси муаллифи Ралф Боллман.
Меркел 2001 йилги илк матбуот чиқишида қўллари қалтираб, журналистларнинг саволларига зерикарли тарзда жавоб қайтарган. Шундан келиб чиқиб, кузатувчилар бир овоздан, бу аёл канцлер бўла олмайди, деган хулосага келишган.
Лекин улар нимани ҳам биларди? Шундан сўнг Меркел тўрт муддатга президентлик лавозимини эгаллади ва Германия тарихидаги энг узоқ вақт фаолият юритган канулерлардан бирига айланди.
Икки ўнйиллик давр мобайнида, у ўз давлатини оқсоқол давлат арбоби сифатида мустаҳкамлади ва халқига қатор инқирозлар даврида етакчилик қилди. Уни ўша даврдаги ҳатто бутун Европа раҳнамоси сифатида кўрувчилар ҳам талайгина.
Бир неча бор дунёнинг энг қудратли аёли деб топилган Меркел, шунингдек, жаҳон молиявий инқирози, қочқинлар инқирози ва Украина уруши даврида халқаро майдонда бошқарувчи сифатида ҳал қилувчи рольда эди.
Бугун Германия аҳли янги бошқарувчи сайлаш арафасида турибди. Боллманнинг сўзларига кўра, дунё Меркелнинг барқарор раҳбарлигини қаттиқ соғинади. “Менимча, Германияда ва чет элликлар онгидаги тушунчаларда бир умумийлик мавжуд: иккала томон ҳам Меркелга барқарорлик кафолати сифатида қарайди. Келгусида кўпчилик ҳозирги даврга барқарорлик даврининг интиҳоси сифатида қарар, эҳтимол”, — дея хитоб қилади Боллман.
Ангела Меркел 2005 йил ноябрь ойида Германиянинг биринчи аёл канцлери сифатида қасамёд келтирди. Ҳозирда 67 ёшли Меркел Шарқий коммунизм даврида ўсган ва Берлин девори қулаганидан сўнг сиёсат майдонига кирган. Илгари ўқитувчи сифатида фаолият юритган канцлер квант кимёси фанлари доктори илмий даражасига эга.
Кейинги йилларда Меркел нафақат Германия канцлери, балки мамлакат сиёсатини тубдан ўзгартирган шахс сифатида фаолият кўрсатган. Кўпчилик немислар Меркелсиз Германиянинг кейинги тақдири ҳақида аниқ тасаввурга эга эмас.
Ҳозирда канцлер лавозимига даъвогарлар — социал-демократлар томондан вице-канцлер Олаф Шолтс, Меркел партиясидан CDU дан Армин Ласчет ва “Яшиллар” етакчиси Анналена Бербок бутун сайлов кампаниясини у ёки бу даражада ўтказди ва сайловчиларга ўзини Меркелнинг давоми сифатида кўрсатишга ҳаракат қилди. Сўровларга қараганда, Шолтс ҳозиргача энг яхшиси кампанияларни ўтказган.
Меркел ҳеч қачон ўз фуқароларини жозибали шиорлар билан жалб қилмаган, кўпчиликнинг бир лаҳзалик кайфиятини кўтармаган, дадил радикал ислоҳот бошламаган. У деярли ҳар доим асталик билан муроса излар, ишонтирар, босиқлик билан чекинар эди. Бу ҳал қилувчи қадамларнинг тарафдорларини, ўз навбатида, жуда ғазаблантирган (масалан, мамлакатдаги радикал “кўклар” ёки Россиядан қўрқадиган Шарқий европаликларни), лекин етакчи доимо кўпчилик сиёсатчилар кўпчилиги ва немис сайловчиларини ўзига жалб эта олган.
Умуман олганда, Меркел кўпчилик дастлаб хоҳламаган аниқ қарорларни атиги икки марта мажбуран қабул қилган. Бу Греция иқтисодиёти ва Евроҳудуд инқирози, шу билан деярли бир вақтнинг ўзидаги миграцион инқироз даврида юз берган.
Тарихдаги бу икки инқироздан Меркелнинг иккита ибораси меърос бўлиб қолди.
“Қаерда хоҳиш бўлса, ўша ерда албатта чиқиш йўли бўлади”: Меркел бутун Евроҳудудга таҳдид солган Греция қарз инқирози пайтида Европа Иттифоқи ва Жаҳон банкига мана шу иборани йиллар мобайнида уқтирди.
Юнонлар у белгилаб қўйган тежамкорлик чораларидан норози бўлиб, 2015 йилда чап қанот бош вазир Алексис Тсипрасни сайлашди, кейин эса референдумда ўз иқтисодиётини қутқаришга қарши овоз берди, Афина дефолт қилди. Кўплаб немис молиячи ва ишбилармонлари Гретцияни Евроҳудуддан чиқариб юбормоқчи бўлди, чунки улар ўнлаб миллиард евро тежалиши керак бўлган маблағни қайта кўрмаслиги аён эди.
Энг муҳими, умумий Европа валютасини сақлаш эди, деб ҳисоблаган Меркел уларнинг ҳаммасини бу фикридан қайтишга кўндирди. “Агар Берлинда кучсизроқ лидер бўлганида, у деярли геосиёсий оқибатларга эътибор бермай, Гретция Евро ҳудудидан чиқариб юбориш талабларига бўйсунар эди”, деб Алексис Папачелас, Грециянинг “Екатимерини” газетаси муҳаррири. Натижада эса, Евроҳудуд яхлитлиги сақлаб қолинди.
“Wir schaffen das”
“Биз буни уддалаймиз”. Барак Обамадан олинган бу шиор орқали Меркел 2015 йилда ватандошларини Германия Сурия ва қўшни давлатлардан юз минглаб қочқинларни қабул қилиши мумкин ва қабул қилиши кераклигига ишонтирган.
Кўпчилик немислар бунга ишонмаган. Қочқинлар оқими ксенофобик PEGIDA (Ғарбнинг исломийлашишига қарши) ҳаракатининг қўзғалишига сабаб бўлди.
“Агар биз ҳозирги фавқулодда вазиятда яхшилик қилганимиз учун кечирим сўрашимизга тўғри келса, демак бу менинг мамлакатим эмас”, — деди Ангела Меркел 2015 йилда барча даъволарга жавобан.
Шуни эсда тутиш керакки, ўша пайтда Европа лойиҳасининг асосий ҳимоячиси бўлган Меркел нафақат миллионлаб ватандошларининг иродасига, балки Европа Иттифоқи қоидаларига ҳам қарши чиқди. Чунки қоидага кўра, биринчи бўлиб Европа Иттифоқи ноқонуний муҳожирлар билан шуғулланиши керак эди.
Европа Иттифоқида ноқонуний миграция муаммоси ҳал қилинди, деб айта олмаймиз, албатта. Лекин, ҳеч бўлмаганда ўша тиғиз даврдан Германия нисбатан муваффақиятли ўтди. Меркел етакчи сиёсатчиларни ишонтирди, параллель равишда Брюссел билан бирга Туркия билан ўз ҳудудидаги қочқинлар лагерларини молиялаштириш тўғрисида келишиб олди. Шундан сўнг ноқонуний муҳожирлар тўлқини салмоқли даражада камайди.
Давр натижалари
Ҳозирда барчани Германия ва Европада Ангела Меркел каби етакчига муносиб ўринбосар пайдо бўладими, дегае савол ўйлантирмоқда.
Бир томондан, Германиянинг ҳар қандай канцлери Европа Иттифоқининг энг йирик ва иқтисодий жиҳатдан қудратли давлати раҳбари сифатида, қандайдир даражада бутун Европанинг етакчиси бўлишга маҳкум.
Бошқа томондан, табиат берган харизма, бутун дунё бўйлаб обрў, машҳурлик ва натижалар барқарорлигини билан кимдир бирлаштира олармикин?
Ҳозир дунёнинг ўнлаб нуфузли нашрлари ва таҳлилчилари Меркел даврининг натижаларини сарҳисоб қилишмоқда. “Германияда у катта мақсадсиз, келажак ҳақидаги умумий тасаввур билан бошқарув олиб боргани учун танқид қилинади. Аммо Германия ва унинг ташқарисида ҳам унинг ҳалоллиги, барқарорлиги ва масъулиятли муносабатни сақлаган ҳолда қийинчиликларни енгиб ўтиши ўрнак бўлишга арзийди”, — деб ёзади маҳаллий нашрлардан бири.
Интернет малумотлари асосида тайёрланди.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan