ХАЭА Бош конференциясининг 65-чи сессияси доирасида, Ўзбекистон делегацияси атом энергетикаси ва қайта тикланадиган энергетика қироли Абдулла шаҳри президенти Халид Аль-Султон билан учрашди  

ХАЭА Бош конференциясининг 65-чи сессияси доирасида, Ўзбекистон делегацияси атом энергетикаси ва қайта тикланадиган энергетика қироли Абдулла шаҳри президенти Халид Аль-Султон билан учрашди  

Маълумот учун: Қирол Абдулла атом энергетикаси ва кайта тикланадиган энергетика шаҳри, қирол Абдулла ибн Абдель Азиз Аль-Сауд, 2010 й. 17 апрелда Қиролликнинг А/35 фармонига кўра ташкил топган бўлиб, ушбу фармондан кўзланган асосий мақсад, Саудия Арабистоннинг барқарор келажагини барпо этишда альтернатив энергетиканинг аҳамиятини ошириш ва жаҳон миқёсидаги маҳаллий саноатни ҳар томонлама ривожлантиришга қаратилгандир. 
Учрашув дўстона конструктив руҳда бўлиб ўтди. Суҳбат давомида томонлар айни вақтдаги икки давлатнинг энергетик баланси юзасидан маълумотлар билан ўзаро алмашишди.  
Халид аль-Султан, Ўзбекистоннинг энергетик саноатининг ривожланиш йўлида эришаётган ютуқларини юқори баҳолади. Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистон ХАЭАнинг ИНИР-миссиясини қабул қилган эди. Мамлакат ХАЭА билан техник ҳамкорлик доирасида мамлакатда комплекс иш режани муваффақиятли амалга ошириш ва атом энергетикаси инфратузилмасини ривожлантиришда катта ютуқларга эришди.  
Учрашув якунида, техник ҳамкорлик йўли билан дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлашга келишилди. Шу билан бирга, атом энергияси ривожланиши билан узвий боғлиқ бўлган барча соҳаларда тажриба алмашиш тўғрисидаги ўзаро алмашинув Меморандуми имзоланди.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos