2021-йил 27-сентабр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши (Туркий Кенгаш)нинг Афғонистондаги вазиятга бағишланган Ташқи ишлар вазирлари кенгаши навбатдан ташқари йиғилишида иштирок этди.
Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ташқи ишлар вазирлари ва Туркий Кенгаш котибияти Афғонистон ёналишида биргаликда қўшма ҳаракатлар жиҳатларини, хусусан, кенг вакиллик асосида Афғонистон ҳукуматини тузиш зарурлиги, инсон ҳуқуқларига, жумладан, аёллар ва миллий озчилик ҳуқуқларига риоя қилинишини муҳокама қилдилар.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўз нутқида Афғонистон масаласига тааллуқли асосий масалалар бўйича мамлакатимиз позитсиясига то‘хталиб ўтди.
Қайд этилганидек, Ўзбекистон Афғонистоннинг тинч ва мустақил давлат сифатида шаклланишидан манфаатдор. Афғонистон замини энди минтақа давлатлари ва умуман халқаро ҳамжамият учун хавф туғдирмаслиги керак.
Дунё давлатлари учун устувор вазифа Афғонистонни иқтисодий тусдаги минтақавий интегратсион жараёнларига янада фаол жалб қилиш, мамлакатда ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш бўлиб қолиши кераклиги таъкидланди.
Можародан кейинги Афғонистон стратегиясини ишлаб чиқиш муҳимлиги, шунингдек, мамлакатга зарур инсонпарварлик ёрдам кўрсатилиши давом этиши алоҳида қайд этилди.
Тадбир якунида Туркий Кенгашга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг Афғонистон бўйича Қўшма баёноти қабул қилинди.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan