Мен ҳар бирингизнинг кўзингизга қараб турибман, ўзимга яраша психологман. Олдингидек ҳеч ким сизларни мажбурлаб кириб қарсак чалдирмаяпти. Мен эрта-ю кеч бир нарсани ўйлайман – оёғим ердан узилмасин, атрофимдагилар мени алдамасин, вазиятни ўзим баҳолай.
Мана, шунча пуллар ажратяпмиз, лекин булар адолатли ишлатилиши учун жамоатчилик назорати керак. Чунки коррупция йўқ десак ёлғон бўлади, коррупция ичимизда юрибди. Коррупцияга қарши бутун жамоатчилик билан курашишимиз зарур.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan