Дунё бўйича 6 миллиард 142 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди

Дунё бўйича 6 миллиард 142 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди

ЖССТ маълумотига кўра:
дунёда коронавирус юқтирганлар сони 231 миллион 703 мингдан ортди. 4 миллион 746 мингдан зиёд киши вафот этган (17.09.2021. Европа вақти билан 18:19 ҳолатида).

Охирги суткада 286 460 та янги касалланиш ҳолати аниқланди.
5 290 нафар бемор вафот этди.

Жонс Хопкинс университети маълумотига кўра :
дунёда 232 миллион 426 мингдан ортиқ одам касаллик юқтирган. 4 миллион 758 мингдан ортиғи вафот этган (28.09.2021. Тошкент вақти билан 17:50 ҳолатида).

ЖССТга кўра, касалланиш бўйича қуйидаги давлатлар юқори ўринда:
АҚШ (42,568 миллиондан ортиқ),
Ҳиндистон (33,678 миллиондан ортиқ),
Бразилия (21,343 миллиондан ортиқ),
Буюк Британия (7,664 миллиондан ортиқ),
Россия (7,443 миллиондан ортиқ).

Жонс Хопкинс университетига кўра, дунёда коронавирусга қарши 6 миллиард 142 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos