Шавкат Мирзиёев Туркистонда хориждан биринчи автомашина харид қилган Миркомил Мирмўминбоевни ёдга олди

Шавкат Мирзиёев Туркистонда хориждан биринчи автомашина харид қилган Миркомил Мирмўминбоевни ёдга олди

Мен Андижон элидаги азм-у шижоат, омилкорлик ва миришкорликни, тараққиётга, янгиликка интилишни кўрганимда, беихтиёр, ўтган аср бошида Андижонда яшаб ўтган Миркомил Мирмўминбоевнинг номи эсимга тушади. Ўз замонасининг машҳур тадбиркори бўлган бу инсон улкан сармоя эгаси бўлгани, пахтачилик, деҳқончилик, савдо-сотиқ соҳаларида катта ютуқларга эришгани, йирик завод ва фабрикалар, банклар, Россия ва Европа мамлакатларида магазинлар очганини андижонлик ёши улуғ оқсоқоллар яхши билишади.

Миркомилбой хайр-саховат борасида ҳам бошқаларга ўрнак бўлган. Ўз ҳисобидан мактаб ва мадрасалар, масжид, шифохона, ҳаммомлар қуриш, боғ ва хиёбонлар ташкил этишга хайриялар ажратган. Муҳтожларга ёрдам қўлини чўзган. Туркистонда хориждан автомашина харид қилган биринчи маҳаллий халқ вакили ҳам шу киши бўлган. Бу инсон ҳатто Андижон шаҳрини қайта қуриш, бу ерда трамвай ҳаракатини йўлга қўйишга ҳаракат қилгани тарихий манбалардан яхши маълум.

Афсуски, мана шундай тадбиркор ва саховатли инсон мудҳиш даврнинг қурбони бўлган. Унинг бор мулки, давлати ва сармояси большевиклар томонидан тортиб олинган. Ниҳоятда уддабуррон, кенг фикрлайдиган, ишнинг кўзини биладиган бу инсоннинг қайғули қисмати истиқлолимизни қадрлашга, бугунги кунда мамлакатимизда тадбиркорларга яратиб берилаётган имкониятлардан янада самарали фойдаланишга даъват этади.

1 comment

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

1 Comment

  • Bakhtiyarovich
    Chorshanba, 29 Sentabr 2021, 19:14

    Judayam sahovatli boy bo’gan ekan Mirkomilboy. Ashi paytda Germaniyadan Mers obkeltirganakan

    REPLY

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos