Гурбангули Бердимуҳаммедов 4-5 октябрь кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Туркманистон давлат ахборот агентлиги маълум қилди.
Агентлик маълумотларига кўра, ҳозирда икки давлат ташқи ишлар вазирликлари ташрифга тайёргарлик кўрмоқда. Унда муҳим тадбирлар, хусусан, ўзбек-туркман иқтисодий форуми ўтказиш режалаштирилган.
Бердимуҳаммедов икки томонлама муносабатларни юқори баҳолади. Туркманистон давлат ахборот агентлигининг қўшимча қилишича, сентябрь ойида Дашогуз ва Лебап вилояти делегациялари Хоразм ва Бухорога ишчи ташриф билан келган. Бу икки давлат вилоятлари ўртасидаги алоқаларни янги босқичга кўтаришга хизмат қилади.
Шунингдек, Туркманистон Президенти Ўзбекистон билан иқтисодий алоқаларни янада кучайтиришга қаратилган фармон имзолаган. Унга кўра, 2022-2026 йилларда Ашхобод Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги препаратларини сотиб олади. Бундан ташқари 2022-2023 йилларда қишлоқ хўжалиги техникалари ва прицеплар харид қилиш режалаштирилган.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan