Аввалроқ Ўзбекистонда 1 октябрдан ҳарорат кескин пасайиши, ҳатто айрим ҳудудларда қор ҳам ёғиши мумкинлиги хабар қилинган эди. 1 октябрдан 2 октябрга ўтар кечаси “Қамчиқ” довонидан қор ёғди.
Шунингдек, Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Чимган баланд тоғликларига қор ёғаётгани айтилмоқда.
Маълум қилинишича, гарчи, “Ўзгидромет”нинг баланд Чимган метеорологик кузатув станциясида +5 даража илиқ ҳарорат кузатилаётган бўлсада, вилоятнинг денгиз сатҳидан 2,3 кмдан юқори тоғликларда ҳарорат нол даражадан пасайган.
Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойи ўрталарида Қашқадарё вилоятида денгиз сатҳидан тахминан 3000 метргача баланд жойлашган Ҳисор тоғ тизмаларида қор ёққани хабар қилинган эди.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan