Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Афғонистондаги оғир вазиятдан хавотирда эканлигини билдиришда давом этмоқда. Гуманитар инқироз муқаррар, дейди ташкилот экспертлари. Чет элдаги афғон захиралари музлатилган, валюта сезиларли даражада пасайган, маош тўланмаяпти.
Мэри-Эллен Макгроарти, БМТнинг Афғонистон бўйича Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури директори: “Афғонистон иқтисодиёти қулаш арафасида. Нақд пул йўқолиб бормоқда, банклар эшикларни ёпмоқда, аҳолига жамғармалар мавжуд эмас. Ва молиявий институтлар ишлаётган бўлса ҳам энди одамлар бир ҳафтада 200 доллардан ортиқ пул ололмайди. Банкларда оз миқдордаги маблағлари бўлганлар ҳам ўз омонатларини қўлига олмайдилар”.
БМТ маълумотларига кўра, мамлакат аҳолисининг деярли ярми, яъни 18 миллиондан ортиқ одам омон қолиш учун ёрдамга муҳтож. Уч ярим миллион одам ички кўчирилган ҳолда қолмоқда.
Мэри-Эллен Макгроарти: “Одамлар уй-рўзғор буюмларини, шахсий нарсаларини, гиламларини, асбоб-ускуналарини, чашка ва тарелкаларни озиқ-овқат сотиб олиш учун сотмоқда. Улар ҳар куни овқатланмайдилар, порция ҳажмини камайтирмоқдалар ва кам соғлом озиқ-овқат истеъмол қилмоқдалар. Кўпчилик ота-оналар болаларини боқиш учун овқатдан бош тортмоқда”.
Вазият фақат ёмонлашмоқда, чунки қаттиқ қиш остонада. Ёқилғи нархи кўтарилмоқда. БМТнинг Афғонистон бўйича Жаҳон озиқ-овқат дастури директори халқаро ҳамжамиятни кенг кўламли гуманитар операцияларни амалга ошириш учун зарур ресурслар билан таъминлашга чақирди.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan