Шавкат Мирзиёев: Хафа бўлмасангиз бир гап айтаман …

Шавкат Мирзиёев: Хафа бўлмасангиз бир гап айтаман …

Бир вақтлар яхши пахта терганга битта гилам бериларди, раис бир марта ош қилиб берарди. Ҳозир мен президент бўлиб, пахта теришда килосига неча пул берилаётганини билмайман. Керак бўлса 3 минг сўмдан бериб тердирсин. Чунки пахтани манфаат етиштиряпти. Теримчида ҳам манфаат бўлмаса, термасин! Уни ҳеч ким мажбурламайди.

Мана, Андижон экспортда 1 млрд долларлик натижага эришяпти. Сурхондарёнинг нима камчилиги бор? Хафа бўлмасангиз бир гап айтаман – Андижон бугун сизлардан 10 йилга илгарилаб кетган. Лекин у ерда имкониятлар кам – 1 га 10, яъни ернинг 1 фоизи, аҳолининг 10 фоизи Андижонда.

Андижонда мен профессорлар билан гаплашдим, “олдин 2 млн сўм ойлик олардим, ҳозир 12 млн сўм оляпман, мендан ҳар қанча талаб қилсангиз арзийди” дейишяпти. Сурхондарёнинг ҳам домлалари маоши ошди. Энди болаларимизнинг билими ошишини талаб қилсак бўладими, йўқми? Бўлади! Чунки Сурхон фарзандлари ҳам менинг менинг фарзандларим, улар ёмон яшашлари мумкин эмас. Кўзлари ёниб туриши шарт.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos