Сурхондарёда 3 та янги олийгоҳ ташкил этилади

Сурхондарёда 3 та янги олийгоҳ ташкил этилади

Келгуси 5 йилда вилоятда 47 та давлат ва хусусий шериклик асосидаги 758 та оилавий боғча очилади, 75 та давлат боғчаси таъмирланади. Ушбу ишларга бюджетдан 700 миллиард сўм ажратилади.

96 минг қўшимча ўқувчи ўрни яратилади. 21 та янги мактаб ва 358 та мактабларда янги бинолар қурилади, 116 та мактаб мукаммал таъмирланади.

Шу орқали Сурхондарёда мактаб филиали деган эскилик сарқитидан бутунлай халос бўламиз.

Сурхондарё мактабларида 320 та спорт ва 311 та маърифат заллари бунёд этилади ва тўлиқ жиҳозланади.

389 та компьютер синфхоналари, 741 та технология устахоналари ва 776 та мактаб кутубхоналари жиҳозланади ва замонавий адабиётлар билан таъминланади.

Қумқўрғон, Олтинсой, Бандихон туманлари ва Термиз шаҳрида Ай-Ти, математика, кимё-биология фанларига ихтисослашган 19 та мактаб ташкил этилади.

Олий таълим қамрови 25 фоиздан 50 фоизга етказилади. Бунинг учун вилоятда 3 та янги олийгоҳ ташкил этилади.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos