АҚШда Абдулла Орипов музейи очилиши режалаштирилмоқда

АҚШда Абдулла Орипов музейи очилиши режалаштирилмоқда

“Мен Қашқадарёда туғилиб вояга етган қаҳрамон шоиримиз Абдулла Орипов билан яқин дўст, ижодининг чинакам мухлиси бўлганимдан доимо фахрланаман. Улуғ шоиримиз: “Толеимга битган Қашқадарёмсан”, деб туғилган юртини чексиз ардоқлар эди.

Очиғини айтсам, менга шу кунда Абдулла Орипов каби инсонлар етишмаяпти. У киши Қашқадарёни жуда мақтар, элини яхши кўрарди. Биз Абдулла ака билан Зоминда ёш ижодкорлар учрашувларини ташкил қилгандик, Зомин ижодкорлар мактаби анъана тусига кирди.

Мен яқинда меҳмон бўлиб келган АҚШ конгрессменлари билан учрашувда Америкада Абдулла Орипов музейини очиш таклифини билдирдим. Улар бу масалада ёрдам беришларини айтишди. Биласиз, Абдулла ака АҚШда вафот этган. Энди ўша давлатда ҳам яхши бир музейини ташкил қилсак, у кишини хотираси учун муносиб иш бўларди. Насиб қилса, Америкага бориб шу музейни очиб келамиз”, – деди Шавкат Мирзиёев.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos