Тожикистонда вақтинча ёки муқим, доимий яшовчи Ўзбекистон фуқаролари учун Ўзбекистон Президенти сайлови 15–16-октябр кунлари ўтказилади ва унда фуқаролар муддатидан олдин овоз беришлари мумкин бўлади. Бу ҳақда Америка Овози хабар берди.
Қайд этилишича, ҳозирда республикадаги Душанбе ва яна тўрт шаҳарда сайлов участкалари ташкил этилмоқда.
Тожикистондаги Ўзбекистон элчихонаси вакиллари Суғд вилояти ҳамда Хўжанд шаҳрида консуллик рўйхатида бўлган ва шу ердаги олийгоҳларда таҳсил олаётган Ўзбекистон фуқаролари билан учрашиб, уларга 24-октябр куни бўлиб ўтадиган президентлик сайлови шунингдек, муҳлатидан олдин Тожикистоннинг 5 та шаҳрида ўтказиладиган сайлов жараёни ҳақида тўлиқ маълумот берди.
Маълум қилинишича, Президент сайловига овоз бэриш Суғд вилоятининг Хўжанд ва Истаравшан шаҳарларида 15-16-октябр кунлари бўлиб ўтади.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan