Мақсад – қонун устуворлиги ва инсон
ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилишга эришиш.
Судьялар олий кенгаши раиси Х.Ёдгоров
2021 йил 20 сентябрь куни Ўзбекистон Республикасининг 717-сонли Қонуни билан “Ўзбекистон Республикаси Судьялар Олий Кенгаши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Унга кўра, Кенгаш судьлар орасида коррупция ҳолатларининг олдини олиб, уларни барвақт аниқлаш бўйича чора-тадбирлар кўради;
-Кенгаш судьялар фаолиятини очиқ ва шаффоф электрон рейтинг дастури асосида баҳолаш мезонларини аниқлаш бўйича чора-тадбирлар кўради.
Шунингдек, Кенгаш раиси ўринбосари ваколатларига ўзгартиришлар киритилди. Унга кўра, Кенгаш раиси ўринбосари:
-судьялар дахлсизлигини таъминлаш ва коррупциясининг олдини олиш бўйича суд инспекциясининг фаолиятига раҳбарликни амалга оширади, унинг фаолияти самарадорлигини таъминлаш учун жавобгар бўлади;
-ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишга, шунингдек ахборот хавфсизлигини таъминлашга доир ишларни ташкил этади.
Қонунга киритилган қўшимчаларга кўра, Кенгаш раиси судьяларнинг дахлсизлигини бузганлик ва одил судловни амалга оширишга аралашганлик ҳолатлари юзасидан прокуратура органларига тақдимнома киритиши мумкин.
Прокуратура органларига киритилган тақдимнома 1 ой муддатда кўриб чиқилади ва Кенгаш жиноят иши қўзғатилганлиги тўғрисида ёки уни қўзғатиш рад этилганлиги ҳақида Бош прокуратура томонидан хабардор қилиниши белгиланди.
Жиноят ишлари бўйича Бойсун туман судининг раиси А.Рахматов,
Жиноят ишлари бўйича Бойсун туман судининг девонхона мудири Ш.Қодиров
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan