Сурхондарё вилоятининг турли миллат ва авлодларга мансуб инсонларини бирлаштирган навбатдаги дўстлик ва меҳр байрами Термиз шаҳридаги “Муз саройи”да кўтаринки кайфиятда бошланди.
Фестивалда давлат ва жамоат ташкилотлари, миллий маданий марказлар вакиллари, Ўзбекистон Қаҳрамонлари, турли соҳаларда фидокорона меҳнат қилиб эл-юрт ҳурматини қозонган нуронийлар, фаол ёшлар, Тожикистон ва Туркманистон давлатларининг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчилари, жаноб Абдужаббор Раҳмонзода ҳамда Язкули Маммедов, шунингдек, Қозоғистоннинг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси маслаҳатчиси Канат Хасенов, Россия элчихонаси маслаҳатчиси Айса Боккаевна Мукабенова, Тожикистон элчихонасининг савдо атташеси Шахбоз Шоевлар иштирок этмоқда.
Дастлаб вилоятнинг саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг кўргазмаси намойиш этилди. Шундан сўнг, тадбир иштирокчилари эътиборига турли миллат ва элатларнинг миллий урф одатлари ва маданиятини ўзида намоён этган саҳна кўринишлари ва чиқишлари намойиш этилди.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan