Сурхондарё вилоятида яшовчи турли миллат элатларга мансуб фуқароларни бир даврада жамлаган навбатдаги дўстлик ва меҳр-саховат байрамининг очилиш маросими тантанали тус олди.
Унда давлат ва жамоат ташкилотлари, миллий маданий марказлар вакиллари, Ўзбекистон Қаҳрамонлари, турли соҳаларда фидокорона меҳнат қилиб эл-юрт ҳурматини қозонган нуронийлар ва фаол ёшлар иштирок этмоқда. Фестивалда Тожикистон ва Туркманистон республиканинг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси жаноб Абдужаббор Раҳмонзода ҳамда Язкули Маммедов, шунингдек, Қозоғистоннинг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси маслаҳатчиси Канат Хасенов, Россия элчихонаси маслаҳатчиси Айса Боккаевна Мукабенова, Тожикистон элчихонасининг савдо атташеси Шахбоз Шоевлар мартабали меҳмонлар сафидан ўрин олишган.
Фестивал аввалида саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазмаси намойиш этилди. Шундан сўнг, тадбир иштирокчилари эътиборига турли миллат ва элатларнинг миллий урф- одатлари ва анъаналари, маданиятини ўзида намоён этган саҳна кўринишлари ва ранг-баранг бадиий чиқишлари намойиш этилаяпти.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan