Авваламбор, бугун сиз, азиз юртдошларим билан мана шундай кўтаринки кайфиятда учрашиб турганимдан ғоят хурсандман. Фурсатдан фойдаланиб, сизларга, сизлар орқали Навоий вилоятининг кўпмиллатли халқига ўзимнинг чуқур ҳурмат-эҳтиромим ва эзгу тилакларимни билдираман.
Навоий вилояти деганда бир томони чўл, бир томони кўл, бир ёни улкан тоғлар, бир тарафи бепоён далалардан иборат бетакрор табиатни, улкан саноат минтақасини тасаввур этамиз.
Ушбу ҳудуддаги Навоий, Зарафшон, Учқудуқ каби замонавий шаҳарларнинг довруғи бутун дунёга таралган. Биз вилоятни ноёб ва қимматбаҳо қазилмаларнинг мўл захирасига, кончилик, металлургия, энергетика, кимё, қурилиш материаллари, озиқ-овқат соҳасидаги замонавий корхоналарга эга бўлган воҳа сифатида барчамиз яхши биламиз.
Бу ўлканинг тупроғи – олтин, деймиз. Лекин, аслида унинг мард ва матонатли, бағрикенг халқи олтиндан ҳам қимматли бойлигимиз, десак, айни ҳақиқат бўлади.
Биз кўп миллатли халқимиз бирлигининг рамзи сифатида 2022 йилда Навоий шаҳрида Дўстлик боғини қуришни режалаштирганмиз.
Бу йил буюк Алишер Навоий бобомиз таваллудининг 580 йиллиги юртимизда кенг нишонланаётганидан яхши хабардорсиз. Улуғ бобомиз ҳаёти ва ижодини чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб этиш бўйича бошлаган ишларимизни юқори босқичга кўтаришда Навоий аҳли, вилоят зиёлилари янада фаоллик кўрсатадилар, деб ишонаман”, деди Шавкат Мирзиёев.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan