Шавкат Мирзиёев: Навоий шароитида энг долзарб масалалардан бири – аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ҳисобланади

Шавкат Мирзиёев: Навоий шароитида энг долзарб масалалардан бири – аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ҳисобланади

Шу боис, беш йилда вилоятда 1 минг километрдан зиёд ичимлик суви ва 90 километр канализация тармоқлари қурилади.

Шунингдек, 32 миллиард сўмлик гидрогеологик тадқиқотлар олиб борилиб, Зарафшон шаҳри, Учқудуқ, Хатирчи ва Томди туманларининг жами 70 мингдан ортиқ аҳолиси ерости захираси ҳисобидан ичимлик суви билан таъминланади. Натижада, 2026 йилга бориб, 163 минг нафар аҳолига илк бор ичимлик суви олиб борилиб, яна 200 минг аҳолининг сув таъминоти яхшиланади.

Вилоятда марказлашган ичимлик суви таъминоти даражаси 69 фоиздан 84 фоизга етказилади. “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида, келгуси беш йилда 100 та қишлоқ ва маҳалла обод қилинади. Бунга, бюджетдан ҳар йили камида 600 миллиард сўм йўналтирилади.

Шунингдек, келгуси беш йилда 5 минг километр электр тармоғи, 1 мингдан зиёд трансформаторлар янгидан қурилади. Бу ўтган беш йилга нисбатан 2 марта кўп. Вилоятда 6 минг километр автомобиль йўллари, 186 та кўприк қурилади ва таъмирланади. Бунга 3 триллион сўмга яқин маблағлар йўналтирилади.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos