Сурхондарёда солиқ тушими қанча?

Сурхондарёда солиқ тушими қанча?

Вилоятимиз солиқ тўловчилари томонидан жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида 1355,1 млрд. сўм миқдорида солиқ тўланиб, белгиланган прогноз режаси 130,9 млрд. сўм ортиғи билан бажарилди. Бюджетга йўналтирилган маблағларнинг асосий қисми 1086,9 млрд. сўми, яъни 80,2 фоизи юридик шахслар, 120,0 млрд. сўми ёки 8,8 фоизи эса жисмоний шахслар ҳиссасига тўғри келди.
Солиқ турлари бўйича таҳлил этадиган бўлсак, тушумнинг 497,8 млрд.сўм ёки 36,7 фоизини жисмоний шахслар даромад солиғи, 287,6 млрд.сўм ёки 21,2 фоизини қўшилган қиймат солиғи, 107,7 млрд.сўм ёки 7,9 фоизини акциз солиғи, 120,0 млрд.сўм ёки 8,8 фоизини жисмоний шахсларнинг ер ва мол-мулк солиғи ҳамда қолган 373,9 млрд. сўм ёки 27,6 фоизини эса бошқа солиқлар ва йиғимлар ташкил этди.
Сурхондарё вилояти ДСБ Матбуот хизмати.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos