Хабардорлик янада оширилди

Хабардорлик янада оширилди

Мамлакатимизда олиб борилаётган кенг ислоҳотлар натижаси ўлароқ барқарор ривожланиш тамойиллари йўлга қўйиб борилмоқда. Ҳар бир жабҳа ҳар бир йўналиш ва соҳаларга алоҳида эътибор кучайтирилиб, жаҳон стандартлари асосидаги ривожланиш тизимлари яратилмоқда. Барча даврларда бўлгани каби бирор бир соҳанинг равнақ топиб ривожланиши учун кенг кўламли ислоҳотлар, унга мос келувчи мустаҳкам меъёрий – ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилмоғи лозим. Ҳар қандай ислоҳотлар замирида эса халқ манфаатлари ётади.
Ҳудди шундай халқимиз манфаатлари учун хизмат қилаётган, фуқароларга кенг имкониятлар эшиги бўлиб хизмат қилишни бошлаган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 август куни тадбиркорлар билан бўлган очиқ мулоқоти ва бунинг натижаси ўлароқ тадбиркорлар учун эълон қилган енгилликлар бўлди, десак муболаға бўлмайди. Шу сингари яратилган имконият ва енгилларни ҳаётимизнинг барча жабҳаларига тенг кириб бориши ва унинг амалиётини кучайтириш, яратилаётган имкониятлардан барчани хабордор қилиш мақсадида ЎзННТМА Сурхондарё вилоят ҳудудий бўлинмаси ташаббуси билан “Янги Ўзбекистон – янгича иқтисодий муносабатлар, янгича иқтисодий дунёқараш” мавзусида давра суҳбати ташкиллаштирилди.
Тадбирда вилоят солиқ бошқармаси бўлими бошлиғи С.Рахмонқулов томонидан мамлакатимизда солиқ соҳасида олиб бораётган ислоҳотлар ва янгиликлар хусусида тўхталиб, фуқароларимизга яратилаётган енгилликлар юзасидан иштирокчиларга батафсил тушунчалар бериб ўтди. Таъкидландики, ҳар қандай ислоҳот замирида халқ турмуш тарзини яхшилаш, берилаётган енгилликлардан барча бирдек бохабарлигини ошириш, пировардида барча шу сингари имкониятдан тўлақонли фойдаланишини таъминлашдир.
Шунингдек, тадбир давомида вилоятдаги ННТлар фаолияти янада кучайтириш, уларнинг барча соҳалардаги мавжуд муаммолар юзасидан масъулиятини ошириш мақсадида мамлакатимизда эълон қилиб борилаётган грант танловлари, уларнинг мақсад ва вазифаларига тўхталинди, ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларини қўллаб – қувватлаш юзасидан ЎзННТМА таъсисчилигидаги Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб – қувватлаш жамоат фонди томонидан эълон қилинган 1-грант танлови мазмун моҳияти, ҳамда грант йўналишлари бўйича маълумотлар берилди. Шундан сўнг мазкур танловга қизиққан иштирокчилар учун лойиҳа ёзиш талаблари тушунтирилди, шартлари бўйича тушунчалар берилди. Танловда илгари иштирок этмаган, лойиҳа ёзиш бўйича тушунчага эга бўлмаган бир қатор ННТ вакиллари учун маҳорат дарслари ташкил этилди. Маҳорат дарсида аввало ижтимоий аҳамиятга молик мавзуни танлаш, шундан сўнг унинг кўлами, аҳамияти, мақсадли гуруҳи ва лойиҳани амалга ошириш зарурияти, мақсадлари, амалга ошириш шакли ва механизмлари, кутилаётган натижалар юзасидан кўникмаларини шакллантирилди ва бу тарқатма материаллар орқали мустаҳкамланилди. Шунингдек, тадбир якунида иштирокчилар билан ташкилотчилар томонидан ёзилган лойиҳаларни ҳар томондан текшириб бериш бўйича келишиб олинди.
Нафиса ТУРДИҚУЛОВА
ЎзННТМА Сурхондарё ҳудудий
бўлинмаси бош мутахассиси

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos