Қумқўрғон туманининг “Навбаҳор” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқароларнинг аксар муаммолари сув, табиий газ, электр энергияси, бандлик, йўл ва мазкур ҳудуднинг ижтимоий инфратузилмасини яхшилаш, фарзандлар учун муносиб шарт-шароит яратиш, хусусан боғчалар фаолиятини йўлга қўйиш каби масалалардан иборат.
Вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари Шерзод Ядгаров томонидан ўтказилган сайёр қабулда 4-сектор ҳудудида жойлашган “Навбаҳор” маҳалласи аҳолиси томонидан юқорида қайд этилган масалалар юзасидан 39 та мурожаат келиб тушди. Уларнинг асосий қисми жойида ҳал этилиб, ўрганиш, вақт ва маблағ талаб этадиган мурожаатлар бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Сайёр қабулдан сўнг ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар холидан хабар олиниб, уларнинг муаммолари ҳам ўрганилди.
Сурхондарё вилояти ДСБ Матбуот хизмати
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan