Халқаро ҳамкорлик бўйича махсус вакил Эржан Қозихон Кобулда Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Абдул-Ғани Барадар ва Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амир Хон Муттаки билан учрашди.
Музокараларда савдо-иқтисодий алоқаларни тиклаш ва афғонистонлик талабаларни Қозоғистонда ўқишни давом эттиришдан ўзаро манфаатдорлик билдирилди. Қозоғистон Толибонга коронавирусга қарши QazVac вакцинаси билан эмлашни таклиф қилди. Шунингдек, Афғонистонга 5 минг тонна ун етказиб берилди, Қозоғистон БМТ тузилмалари билан гуманитар ёрдам бўйича кейинги қадамларни муҳокама қилмоқда
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan