Истеъмол содасининг 3 фойдали хусусияти

Истеъмол содасининг 3 фойдали хусусияти

Сутни ёқтирмайдиган ёки унга тоқат қилолмайдиганлар учун содали эритма билан буғли ванна (ингаляция) қилиш йўтални бартараф қилишга ёрдам беради. Бунинг учун бир литр қайноқ сувга бир ош қошиқ истеъмол содаси солинади.

Ҳеч нарса томоқ оғриғини содали эритма билан ғарғара қилганчалик енгиллаштирмайди. Бунинг учун бир стакан илиқ сувга икки чой қошиқ сода солинади. Сиз кунига беш-олти марта томоқ чайиб туришингиз керак бўлади.

Бурун битишида ҳам айнан шу эритма яхши ёрдам беради. Бунинг учун ҳар бир бурун тешигига бир неча томчи эритма томизилади. Агар сизни бурундан сув келиши қийнаётган бўлса, эритмани томизиб бўлгач, бурун бўшлиғини ажралмалардан тез-тез тозалаб туринг ва яна эритма томизиб қўйинг.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos