Пахта толаси ва калава бозоридаги вазият

Пахта толаси ва калава бозоридаги вазият

2021 йил сентабрь ойидан бўён пахта ва калава ип нархларининг жаҳон бозорларида кескин ўсиши ва Ўзбекистон ип-калавасига хорижий ҳамкорларнинг (биринчи навбатда Туркиядан) талаби ортиши натижасида ички бозорда ип-калава учун «асоссизажиотаж» кузатилмоқда.

Малумот учун: жорий йилнинг январь-август ойларида ички бозорда ойига ўртача 28 минг тонна (ёки 224 минг тоннани) етказиб берилган бўлса сентябрь ойида ушбу кўрсатгич 28 минг тоннани ташкил этган. Ойига ўртача 71 минг тонна хар хил турдаги калава ип ишлаб чиқарилган.

Ўтказилган муҳокамалар ва ички бозор таҳлили асосида, ипга бўлган талаб ва таклиф ҳажмларини барқарорлаштириш мақсадида қуйидаги чоралар амалга оширилмоқда:

– ҳафтасига бир марта пахта толаси ва ип-калава ишлаб чиқариш ҳажмлари тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш (етказиб берувчилар кесимида таклифлар алоҳида берилади);

– пахта толаси нархларининг спекулятив ўсишини чеклаш механизмини жорий этиш (дунёнинг етакчи хом ашё биржалари билан ўхшашлигига кўра) мақсадида унинг бошланғич нархини Нью-Йорк котировкалари (ёки нархлар тушиб кетганда пахта хом ашёси таннархи асосида) даражасида белгилаш ва унинг энг юқори нархини «Cotlook»нинг «А» индексида чеклаш;

– пахта толаси, синтетик ва сунъий толалар, шунингдек ип-калава импорти ҳажмини кенгайтириш;

– ип-калава истеъмолчиларини айланма маблағ билан таъминлаш амалиётини кенгайтириш, пахтадан тайёр маҳсулотгача бўлган қўшилган қиймат занжири бўйича ҚҚСни қайтариш механизмларини мукамаллаштириш ва тўлашни кечиктириш ҳамда ички бозорга сотиладиган калава ип ҳажмларидан даромадни фойда солиғидан озод қилиш бўйича таклифлар киритиш.

Ички бозорда ип-калава ҳажми барқарорлашмаган холда, 2021-йил ноябрь ойида ип калава экспортига вақтинчалик қўшимча тўлов амалиёти жорий этилади (корхоналар ва ассортиментлар кесимида).

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos