Ота ИИБ ходимларига ўз миннатдорчилигини билдирди.
Бугун, 27 октябрь куни Нурафшон шаҳар марказий кўчаси ҳудудида фуқаро А.Д. фарзанди 2019 йилда туғилган Элнурбекни автомашинада ёлғиз қолдирган. Натижада бола машинадан тушиб, ўзи ҳаракатланган ва уни шу ҳудудда хизмат олиб борган шаҳар ИИБ ППХ ходимлари кўриб, яқинларини топа олмагач ҳудудий бўлимга олиб борган.
Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай боланинг отаси ИИБга келиб масъулиятсизлиги оқибатида бўлган ҳолат учун узр сўраб, ходимларга миннатдорчилик билдирган ва фарзандини олиб кетган.
Ҳурматли ота-оналар фарзандларингизга эътиборли бўлинг!
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan