Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Бандихон туман инспекцияси инспекторлари томонидан рейд тадбири ўтказилди.
Ўтказилган рейд тадбири давомида фуқаро Т.Т томонидан ноқонуний равишда кенг тарқалган фойдали қазилма қум тошларни қазиб олаётганлиги аниқланди.
Аниқланган ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 70-модда 1-қисми билан хар бирига базавий хисоблаш миқдорининг 10 баробари 2 700 000 сўмдан миқдорида жарима қўлланилди.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan