Ўзбекистон делегацияси Душанбеда

Ўзбекистон делегацияси Душанбеда

Ўзбекистон Республикаси делегацияси 27-28 октябрь кунлари Душанбе шаҳрида бўлиб ўтаётган МДҲга аъзо давлатлар ўқитувчилари ва таълим ходимларининг VI съездида иштирок этди.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон ҳамда Тожикистон Республикаси халқ таълими соҳасини ривожлантириш, бу борадаги ҳамкорлик ишларини янада мустаҳкамлаш борасидаги келишуви асосида кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Халқаро анжуман бу борадаги янги имкониятларга замин яратади. Жумладан, таълим соҳасида иштирокчи давлатлар ўртасидаги давлатлараро дастурлар ва ҳамкорлик режалари тасдиқланди. Унга кўра, энди мамлакатлар талабалар ва илмий-педагогик ходимлар ўртасида ўзаро алмашинув ишларини кенгайтириш, университетлар ўртасидаги ҳамкорликни оширилади. Шунингдек, халқаро Интернет тармоғи ресурсларидан фойдаланган ҳолда, давлатлараро маълумот алмашишни кенгайтириш, таълим дастурларини илгари суриш бўйича қўшма тадбирлар ўтказишга қарор қилинди.
Мазкур халқаро анжуманда қатнашган Сурхондарё вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малкасини ошириш ҳудудий маркази директори У.Қодиров қуйидагиларни маълум қилди.

  • Анжуманда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларнинг таълим соҳасидаги ҳамкорлигининг ҳуқуқий ва ташкилий асосларини мустаҳкамлаш, педагогларни рағбатлантириш, миллий таълим тизими ютуқларини оммалаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ёш педагоглар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, имконияти чекланган болалар учун қулай ва сифатли таълим усулларини аниқлаш, ўзаро ҳамкорлик механизмлари, адабий алоқаларга доир тажриба алмашиш майдони яратилаётгани мақсадга мувофиқдир. Ўзбекистон делегациянинг Тожикистон Республикасига сафари давомида икки давлат ўртасидаги таълим тизими интеграциясини яна кенгайтириш бўйича ҳамкорлик истиқболлари ҳам белгилаб олинди.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos