Сурхондарёда мактаб ўқувчилари ўртасида муштлашув содир бўлди

Сурхондарёда мактаб ўқувчилари ўртасида муштлашув содир бўлди

Сурхондарё вилояти ИИБ ижтимоий тармоқларда тарқалган мактаб ўқувчилари ўртасидаги жанжал ҳақидаги видео юзасидан маълумот берди. 

Қайд этилишича,  Термиз шаҳар ички ишлар бошқармасининг масъул ходимлари томонидан ҳолатни ўрганиш ишлари олиб борилганида қуйидагилар маълум бўлган. 

2021 йил 26 октабр куни соат 15:00 ларда Термиз шаҳар «Меҳработ» маҳалласида яшовчи, вояга этмаганлар шаҳарнинг 12-сон умимий ўрта таълим мактабининг 7-синф ўқувчиси Ф.А. ҳамда шу мактабнинг 6-синф ўқувчиси С.Қ. лар, танаффус вақтида йўлакда бир-бирига туртиниб кетиши оқибатида мактаб ҳовлисида ўзаро жанжаллашиб қолишганлиги ҳамда бир бирлари билан муштлашганлиги аниқланган. 

“Мазкур ҳолат юзасидан, ҳозирда Термиз шаҳар ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда. Вилоят ички ишлар бошқармаси томонидан, мазкур терговга қадар текширув ҳаракатлари назоратга олинди, қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади”,-дейилади хабарда.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos