Тошкент давлат юридик университетига ўқишга киришда ҳуқуқий фанлардан бўйича тест топшириш амалиёти қачондан жорий этилади

Тошкент давлат юридик университетига ўқишга киришда ҳуқуқий фанлардан бўйича тест топшириш амалиёти  қачондан жорий этилади

Бугунги кунда Тошкент давлат юридик университетига ўқишга киришда абитуриентлар 2 та бўлимдан иборат 5 та фан мажмуасидан тест синовлари топширади. Бунда, 1-бўлимда барча йўналишлар учун мажбурий 3 та фан – Она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили), Математика ва Ўзбекистон тарихи, 2-бўлимда “юриспруденция” таълим йўналиши бўйича 2 та фан – Тарих ва Чет тили фанлари жамланган.
Мазкур ҳолат, яъни “юриспруденция” таълим йўналишига мос фанлар бўлимида номутахассислик (тарих) фанининг белгиланиши умумий ўрта таълим ва олий юридик таълим ўртасида узвийликнинг таъминланмаслигига, мактабда ҳуқуқшунослик фанига бўлган қизиқишнининг пасайишга ҳамда оқибатда олий таълимга келган талабада ҳуқуқий фанлар бўйича зарур билим шаклланмаётганлигига олиб келмоқда.
Бу борада, хорижий университетлари тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, тегишли йўналишга ўқишга киришда соҳага оид дастлабки билимларни баҳолашга қаратилган имтиҳонлар ўтказилади. Масалан, Глазго университети, Лондондаги Кингс колледжи, Ноттингем ва Оксфорд университетларига ўқишга кириш учун Ҳуқуқшунослик учун миллий кириш тести (National Admission Test for Law, LNAT) топшириш талаб этилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–5987-сон Фармонида ҳам бу борада тегишли вазифа белгиланган.
мактаб ёшиданоқ болаларни ҳуқуқий фанларни чуқур ўзлаштиришга, Конституция ва қонунларни пухта ўрганишга;
умумий ўрта таълим мактабларида сифатли, халқаро стандартларга мос юридик дарсликларнинг яратилишига;
ҳуқуқшунослик фанларидан таълим берувчи ўқитувчиларга нисбатан қўйиладиган талаблар ошиши натижасида уларнинг малакасини доимий ошириб бориши учун мустаҳкам замин яратилади;
Тошкент давлат юридик университетига дастлабки ҳуқуқий билимларга эга ёш авлод вакиллари кириб келишига эришилади.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos