Ижтимоий тармоқларда Ангренда 11 ёшли қиз “Цефтриаксон” дори воситаси сабаб вафот этганлиги юзасидан маълумот берилди

Ижтимоий тармоқларда Ангренда 11 ёшли қиз “Цефтриаксон” дори воситаси сабаб вафот этганлиги юзасидан маълумот берилди

Аниқланишича, Ангрен шаҳрида яшовчи 11 ёшли Г.Р. 20.10.2021 йилда вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотига кўра, марҳум Г.Р.нинг ўлимига қоннинг суюқ ҳолатдалиги, ички аъзоларнинг кам қонлиги, кўз қовоқларининг ўтувчи пардалари, ўпка, вицерал варағи остида, юрак эпикардида майда нуқтачалар кўринишидаги қон қуйилишлари, бош мия ва ўпка шиши, ички аъзоларининг сувсизланиши, анафлактик шок, ўткир юрак қон томир етишмовчилиги, нафас йўлларининг яллиғланиши, тархеит, бронхит, икки томонлама ўпкалар яллиғланиши, гастроэнтероколит оқибатида юзага келганлиги кўрсатиб ўтилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти прокуратураси назоратида Ангрен шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos