«ПСЖ» форварди Лионель Месси футболчилик фаолиятидан кейин «Барселона»га қайтишни режалаштираётганини маълум қилди.
«Қачонлардир «Барселона»га қайтишни хоҳлайманми? Албатта. «Барса»га ёрдам беришни ва клуб учун фойдам тегишини исташим ҳақида ҳар доим айтиб келганман. Келажакда клуб спорт директори бўлишни истардим. «Барса»да бу хоҳишим амалга ошадими ёки бошқа иш бўладими, билмадим.
Имкони пайдо бўлса, клубга қайтиб қўлимдан нима иш келса ёрдам беришни истайман. Чунки бу жамоани яхши кўраман. «Барса» доим ўсишда давом этишини ва жаҳоннинг энг кучли клублари қаторида бўлишини истайман», – дея Мессининг сўзларини келтирмоқда Sport.es.
Маълумот учун, аргентиналик 34 ёшли ҳужумчи мавсум олдидан «Барса»дан эркин агент сифатида «ПСЖ» сафига ўтди. Месси жорий мавсум Париж клуби сафида ҳали Франция чемпионатида голлари ҳисобини очгани йўқ.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan