Хитойда қайси жонзотлар истеъмоли таъқиқланди?

Хитойда қайси жонзотлар истеъмоли таъқиқланди?

Коронавирус панемияси инсониятни баъзи ёмон одатлардан ҳам воз кечишга ундамоқда. Жумладан, COVID-19 дастлаб ҳайвонларда мутацияга учраб, одамларга юққани мутахассисларни зарур чоралар кўришга мажбур этяпти.

Хусусан, энди Хитойда ит, мушук, кўршапалак каби бир қатор жонзотларни истеъмол қилиш расман тақиқланди. Бу қарор Хитой Халқ Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан коронавирус пандемиясига қарши кураш самарадорлигини ошириш мақсадида қабул қилинди.

Чеклов бутун мамлакат бўйлаб амал қилиши, айтиляпти. Ит, мушук ва енот(ракун)лар уй ҳайвонлари рўйхатига киритилиши сабабли уларни мўйнаси учун сўйишга ҳам тақиқ қўйилди.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos