Сурхондарё вилоятининг Деновда туманида ўтказилган “SAVE ARAL” халқаро экомарафони минглаб аҳолини бирлаштирди

Сурхондарё вилоятининг Деновда туманида ўтказилган  “SAVE ARAL” халқаро экомарафони минглаб аҳолини бирлаштирди

Сурхондарё вилоятининг Денов туманида “Янги нафас” спорт ва ижтимоий ҳаракати доирасида “SAVE ARAL”, яъни “Оролни қутқарамиз” хайрия аксияси доирасида оммавий югуриш марафони бўлиб ўтди.

Ушбу оммавий спорт тадбири давлатимиз раҳбарининг 2020-йил 24-январдаги “Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси доирасида Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон енгил атлетика федератсияси, Сурхондарё вилояти ва Денов тумани ҳокимликлари ҳамда бир қатор спорт ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилди.

“SAVE ARAL– 2021” спорт пойгаларининг ўтказилиши аҳоли орасида жисмоний маданиятни ҳамда соғлом турмуш тарзини оммалаштириш йўлидаги босқичлардан бири бўлиб хизмат қилади. Бундай форматдаги тадбирлар туфайли, ёшидан ва жисмоний тайёргарлик даражасидан қатъи назар, оммавий пойгаларда иштирок этаётган фаол фуқаролар сони тобора ошиб бормоқда.

Марафонда сурхондарёлик ҳаваскор югурувчилардан иборат маҳаллий аҳоли вакиллари билан бир қаторда вилоятнинг маҳоратли ва донгдор спортчилари, мураббийлари, ёш ва фахрий атлетлар ҳам иштирок этди.

3 минг нафардан зиёд кўнгилли спортчилар иштирок этган “SAVE ARAL” халқаро экомарафони якунида финиш чизиғига биринчилардан бўлиб етиб келган бир қатор ёшлар мусобақа ташкилотчилари томонидан фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалари билан тақдирланди.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos