Кўп узум ейиш зарарлими?

Кўп узум ейиш зарарлими?

Узум таркибида қанд, оқсил, ёғ, шунингдек органик кислоталар каби 150 дан ортиқ фаол моддалар мавжуд. Меванинг таркибида кислоталарнинг кўплиги боис, балғам кўчиришни осонлаштиради ва йўтални юмшатади. Иммун тизимини мустаҳкамлашга ёрдам беради.

Шунга қарамасдан, узумни ейишда бироз эҳтиёткор бўлган маъқул. Ошқозон-ичак касалликлари, қандли диабет ва ортиқча вазнли беморларга камроқ узум ейиш тавсия этилади.

Узум кучли аллергенлар қаторига киради. У қанчалик тўқ рангда бўлса, аллергия чақириш хусусияти шунчалик кўп бўлади. Аммо айнан ана шундай тўқ рангли узумда организм учун муҳим бўлган антиоксидантлар бир бунча кўп бўлади.

Узум фойдали мева бўлсада, калорияга бой бўлганлиги сабабли уни кўп миқдорда истеъмол қилиб бўлмайди. Кунига 15-20 дона узум ейиш меъёрий ҳолат саналади.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos