Олмалик шахрида “Матиз” пешеходдан ўтаётган пиёдани уриб юборганлиги бўйича маълумот берилди

Олмалик шахрида “Матиз” пешеходдан ўтаётган пиёдани уриб юборганлиги бўйича маълумот берилди

Жорий йил 9 ноябрь куни соат тахминан 16:40 ларда Олмалиқ шаҳар Амир Темур кўчасида ҳайдовчи 1997 йилда туғилган Олмалиқ шаҳрида яшовчи М.А. ўз бошқарувидаги «Матиз» русумли транспорт воситасида пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган 1975 йилда туғилган фуқарони уриб юбориб йўл транспорт ҳодисаси содир этган.

Ушбу йўл транспорт ҳодисаси натижасида пиёда Т.Ш. енгил тан жароҳати олиб Олмалиқ шаҳар тез тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Ҳозирги кунда ҳолат юзасидан Олмалиқ шаҳар ИИБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos