Ижара шартномаларини ҳисобга қўйиш электрон тарзда амалга оширилади

Ижара шартномаларини ҳисобга қўйиш электрон тарзда амалга оширилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 сентябрдаги “Солиқ тўловчиларни ҳисобга олишни янада такомиллаштириш ва қўшилган қиймат солиғининг ўрнини қоплаш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан 2022 йил 1 январдан бошлаб юридик шахслар томонидан кўчмас мулкни ижарага бериш (олиш) ёки текин фойдаланиш шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилиши белгиланди.
Эндиликда жисмоний ва юридик шахслар томонидан кўчмас мулкни ижарага бериш ёки текин фойдаланиш шартномаларини давлат солиқ хизмати органларининг электрон тизимларида ҳисобга қўйиш масофадан туриб фақат электрон шаклда амалга оширилади.
Мазкур қарор талаблари асосида Давлат солиқ қўмитасининг кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш интерактив хизмати – E-ijara тизими ijara.soliq.uz манзилида тест режимида синовдан ўтказилмоқда.
Дастурдан фойдаланмоқчи бўлган юридик ёки жисмоний шахслар ijara.soliq.uz сайтидаги шахсий кабинетга электрон рақамли имзо орқали киришлари лозим. Ижарага берувчи ва ижарага олувчи томонидан керакли маълумотлар киритилиб, ҳар иккала томон тасдиқлагандан сўнг кўчмас мулк ижара шартномаси Давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилганлиги тўғрисидаги Гувоҳнома шаклланади.
Гувоҳномада махсус QR-код мавжуд бўлиб, ушбу кодни мобил илова орқали сканерлаш орқали ижарага берувчи, ижарага олувчи ва ижарага берилаётган кўчмас мулк объекти тўғрисида батафсил маълумот олиш мумкин. Гувоҳномада QR-код мавжудлиги унинг ҳақиқийлигини билдиради.

Сурхондарё вилояти ДСБ Матбуот хизмати

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos