Ҳурматли истэъмолчилар!

Ҳурматли истэъмолчилар!

Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши ҳамда эҳтимолий ёғингарчиликлар сабабли, табиий ва суюлтирилган газ истэъмоли, шунингдек, кундалик ҳаётда иситиш мосламаларидан фаол фойдаланишнинг ошиши кутилмоқда. 

Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, “Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиали фуқаролардан ёпиқ газ ускуналари, хусусан, газ плиталари, иситиш ва иссиқ сув ускуналари ҳамда дудбуронлардан фойдаланишдан олдин уларга техник хизмат кўрсатиш кераклигини сўраб қолади.

Шуни ёдда тутиш керакки, ис гази билан заҳарланиш, ёнғинлар, газ-ҳаво аралашмаси ва бошқа шунга ўхшаш ҳодисалар билан боғлиқ фавқулодда ҳолатлар кўпинча қўлбола иситиш мосламалари (“таракан” печкаси, “қозонли печка”, “сандал”), шунингдек, бинолардаги ҳаво кириш-чиқиш тизимидаги (вентилятсия) ва дудбуронлар носозликлар туфайли содир бўлади.
Шу ўринда истеъмолчиларимиздан яна бир бора дудборонларининг созлигини, тозалигини, иситиш ускуналарини газ тармоғига улашдан олдин кўздан кечириб, филиалда ташкил этилган газ ускуналарига техник хизмат корсатиш хизматидан фойдаланишларингизни тавсия этамиз. Бу ўзингиз ва яқинларингиз хавфсизлиги кафолати демакдир!

“Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиали халқимизни иситиш мосламаларига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш, газ ускуналаридан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига қаттиқ риоя қилиш лозимлиги ҳақида илтимос қилади.

Агар сизда газ таъминоти билан боғлиқ муаммолар юзага келганда, кеча-кундуз ишловчи телефон рақамларига (76) 221-25-10, “104” ва “Салл-сентер”га боғланиш учун (76) 221-05-97 рақамларига мурожаат қилинг .  
“Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиали вилоятимиздаги ҳар бир оилага, ҳар бир хонадонга илиқлик, эзгулик ва фаровонлик тилайди.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos